Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги хусусий мактабда ўқитувчи болаларни ургани акс этган видео тарқалмоқда.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж. га мактаб ўқитувчилари A.Ф. ва Н.M. томонидан жисмоний куч ишлатилган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан A.Ф. ва Н.M. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган.