АсосийСиёсат

Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив

Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган талабгорлар томонидан қизиқиш билдирилган.

'Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив'ning rasmi

Давлат активларини бошқариш агентлиги Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"ка тегишли янги кўп қаватли бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёни ҳақида ахборот берди.

Агентликка кўра, банклар биноларига Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган талабгорлар қизиқиш билдиряпти.

Агентлик халқаро савдо жараёнининг активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганини маълум қилди.

Ушбу бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёнини илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун “KPMG” халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант ҳамда “Deloitte” халқаро компанияси мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилган.

“Мазкур босқич доирасида консултант томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, “KPMG” компаниясининг халқаро инвесторлар тармоғи орқали Бизнес марказлар тўғрисидаги инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди”, – дейилади хабарда.

Консултант томонидан келиб тушган барча аризалар аввал маълум қилинган мезонлар асосида ўрганиб чиқилган. Бу мезонлар қаторида бизнес марказларини сотиб олиш учун молиявий ресурслар етарлилиги, талабгор ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания бўлмаслиги ҳамда талабгорнинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек, йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши кабилар бор.

Агентликнинг билдиришича, консултант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва активни сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.

Tashkent city’даги давлат банклари биноларининг сотувга қўйилиши ҳақида

2024 йилнинг май ойида давлатнинг учта банки – Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкнинг Tashkent city’даги янги кўп қаватли бинолари (бизнес марказлар) оммавий савдолар орқали сотилиши эълон қилинди.

Сотилаётган активлар қуйидагилар:

• Ўзсаноатқурилишбанк биноси: жами 33 қават, умумий майдони 82,284 кв.м.;

• Алоқабанк биноси: жами 26 қават, умумий майдони 81,439 кв.м;

• Асакабанк биноси: жами 26 қават, умумий майдони 66,202 кв.м.

2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида Ўзсаноатқурилишбанк биносининг лойиҳа қиймати 137 млн доллар дея кўрсатилган. Бироқ 2023 йилнинг 30 ноябрида банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қурилиш қийматини ошириш ва муддатини узайтириш масаласи кун тартибига қўйилган ва тасдиқланган. Бино қиймати қанчага оширилгани бўйича маълум қилинмаган.

Худди шу дастурда Алоқабанк биносининг лойиҳа қиймати 100 млн доллар, Асакабанк биноси лойиҳа қиймати эса 102 млн долларга баҳоланган.

Банклар бинолари сотилиши эълон қилингач, банк-молия соҳаси эксперти Отабек Бакиров бино қуриб сотиш носоғлом банк фаолияти ҳисобланиши ҳақидаги фикрларини билдирганди. Мутахассис бу борадаги вазиятга Марказий банкнинг регулятив аралашуви зарурлигини, ҳар учала бино Хитой банкларининг ва банклар консорциумининг жуда қиммат кредитлари ҳисобига бунёд этилганини таъкидлаганди.

“Ҳар бир бино учун олинган кредитлар 100 млн доллардан 140 млн долларгача, тўланган фоизлар, комиссиялар, лойиҳаларнинг тайёрлаш қиймати билан биноларнинг таннархи 26 қаватлисиники 150 млн доллардан, 33 қаватлиси 200 млн долларгача ошган бўлиши табиий”, - деб ёзганди Бакиров.

    Бошқа янгиликлар

    '“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун қабул қилинди'ning rasmi

    Сиёсат04.10.2024 19:59

    “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

    Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

    '“Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдамиз”'ning rasmi

    Сиёсат04.10.2024 08:23

    “Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдамиз”

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди.

    '17  нафар судья лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат02.10.2024 21:41

    17 нафар судья лавозимга тайинланди

    Бугун судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

    'Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади'ning rasmi

    Сиёсат02.10.2024 19:15

    Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади

    Улар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади.

    'Абдулла Арипов Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф билан икки томонлама учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат01.10.2024 21:51

    Абдулла Арипов Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф билан икки томонлама учрашув ўтказди

    Учрашувда 2023 йилдаги ўзаро савдо ярим миллиард доллардан ошгани, қўшма корхоналар сони йил бошидан буён 51 тага кўпайгани қайд этилди.

    'Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат30.09.2024 20:35

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

    Президент Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини қайд этди.