АсосийЖамият

Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин

Бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

'Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин'ning rasmi

Маданият вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳаси тасдиқланса, концертлардан олдин уларнинг батафсил сценарийсини “Ўзбекконцерт”га тақдим этиш ва кўриб чиқиш учун тўлов қилиш керак бўлади. Ғоявий-бадиий савияси паст, миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос эмас деб топилган тадбирларни ўтказишга рухсат берилмайди. 

Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларининг ташкилотчиларига янги талаб қўйилиши мумкин. Маданият вазирлиги бу борада ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳага кўра, концерт-томоша ўтказишга рухсат олиш учун ташкилотчилар концерт-томошанинг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этиши кўзда тутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар