АсосийЖамият

Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди

3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинди.

'Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди'ning rasmi

Омбудсман ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилган. Унда ҳибсхонада сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Хабарда келтирилишича, тиббий кўрикка Хоразм вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг малакали шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ, жумладан, эндокринолог, кардиолог, травматолог, невропатолог, ЛОР, дерматолог, уролог, гинеколог, окулист шифокорлари жалб этилди. Шунингдек, маҳкум ва маҳбуслар ультратовуш текшируви (УТТ), ЭКГ ҳамда рентген ускуналари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тиббий текширувлар натижасига кўра, 23 нафар шахсга қандли диабет, 27 нафар шахсга гипертония касаллиги, 11 нафар шахсга юракнинг ишимик касаллиги, 5 нафар шахсга гинекологик, 15 нафар шахсга неврологик, 6 нафар шахсга травматологик, 18 нафар шахсга дерматовенерологик ва 7 нафар шахсга кўз касалликлари билан боғлиқ ташхислар қўйилган.

Тиббий кўрик натижалари бўйича 1 нафар шахсга қўшимча текширув тавсия этилди, шунингдек, амбулатор шароитда даво муолажаларини олаётганларга қўшимча дори-дармонлар ёзиб берилган бўлса, 3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсияси берилган. 

Шунингдек, мазкур тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи ҳам амалга оширилиб, маҳкум ва маҳбусларнинг яшаш жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш ва узоқ муддатли учрашув хоналари, фуқароларни қабул қилиш жойи ҳамда ҳудуддаги бошқа шароитлар ўрганилган.

Ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан ўтказилган суҳбат жараёнида мазкур муассасадаги шароитлар бўйича улар фикрлари ўрганилди, дейилади Омбудсман хабарида. 

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:58

    Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ёниб кетган.

    '"Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:50

    "Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"

    Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

    'Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:57

    Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?

    Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.

    'Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:12

    Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин

    Бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    'Тошкент вилоятида ёввойи чўчқани отиб ўлдирганлар жаримага тортилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:04

    'Самарқандда "Tracker", "Nexia-2" ва трактор иштикорида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:55