АсосийЖамият

Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ёниб кетган.

'Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

Бугун, 5 октябрь куни тонгда Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бирида Cobalt ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва Nexia-3 ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълумотга кўра, 5 октябрь куни соат 06:05 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Ойбек ва Шахрисабз кўчалари чоррахасида, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши натижасида, автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин-қутқарув теҳникалари воқеа содир бўлган жойга соат 06:11 да етиб бориб, ёнғин соат 06:12 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар