АсосийЖамият

Тошкентда ўқитувчи мушукни мактаб деразасидан ташлаб юборди

Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди.

'Тошкентда ўқитувчи мушукни мактаб деразасидан ташлаб юборди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларида Тошкентдаги 62-мактабда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида 7-“Г” синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган. Ўқитувчи Д.Х. ўқувчиларни дарс машғулотлари пайтида чалғимасликлари учун мушукни деразадан ташлаб юборган.

Шундан сўнг мушук ветеринар шифокор кўригидан ўтказилиб, жиддий жароҳат етмаганлиги аниқланди.

Воқеадан сўнг, мактаб маъмурияти томонидан йиғилиш ўтказилиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга атроф-муҳит, табиат ва жониворларни асраб-авайлаш барчанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.

    Бошқа янгиликлар

    'Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:02

    'Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:58

    Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ёниб кетган.

    '"Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:50

    "Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"

    Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

    'Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:35

    Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди

    3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинди.

    'Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:57

    Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?

    Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.