Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 8 октябрь куни МДҲ саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.