Жорий йилнинг август ойида Малта байроғи остида сузувчи МV Ruby юк кемаси (БААнинг Ruby Enterprise компаниясига тегишли) Мурманск вилоятининг Кандалакша шаҳридаги портни тарк этди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
"Унинг бортида 20 минг тонна аммиакли селитра бор. Африка томон сузаётган кема йўлда шикастланди.
Сентябр ойи бошида кема Норвегиянинг Тромсё портида кўздан кечирилган ва таъмирлаш учун бошқа портга жўнатилган.
Литва расмийлари юк кемасини Клайпеда портига киришига рухсат бермади. Мамлакат расмийлари кемани "сузувчи мега-бомба" деб атади ва Россия томонидан қўпорувчилик эҳтимолидан хавотир билдирди.
Малта ҳам кеманинг ўз ҳудудига киришига рухсат бермади. Европа давлатлари 2020 йил август ойида Байрут портида содир бўлган портлаш такрорланишидан хавотирда. Ўшанда Байрут портида 2750 тонна аммиакли селитра портлаши оқибатида 280 киши ҳалок бўлган ва 6000 киши жароҳатланган эди. Шунингдек, порт ва унга туташ ҳудуддаги кўплаб биноларга зарар етган эди"– дейилади хабарда.