АсосийДунё

Туркияда 18,5 кг олтин олиб ўтаётган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

6 нафар аёл Дубайдан Измир аэропортига қўнишган.

'Туркияда 18,5 кг олтин олиб ўтаётган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди'ning rasmi

Дубайдан Туркиянинг Измир аэропортига учиб келган 6 нафар ўзбекистонлик аёлнинг 18 килограмм 500 грамм куйма олтини мусодара қилинди. Бу ҳақда Туркия ОАВлари хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 октябр куни Измир аэропортининг чиқиш нуқтасида тўхтатилган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ва кутиб олиш учун келган 2 машина ичида тинтув ўтказилган. 

Натижада 82 та ҳар бири тахминан 110 грамм оғирликда бўлган куйма олтин, 18 та плейстейшн, 3 та Iphone-16 мусодара қилингани.

Шунингдек, гумонланувчиларга ёрдам берган 7 киши ҳам ҳибсга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар