Бугун тўнгги соат 00:05д Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида ЙТҲ содир бўлди. 19 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 машинасида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.
Пиёда олган тан жарохатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ терговга қадар суриштирув олиб бормоқда.