АсосийЖамият

Ўзбекистонда кексалар учун поезд чипталарига чегирма эълон қилинди

Чегирма “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга ўтмайди.

'Ўзбекистонда кексалар учун поезд чипталарига чегирма эълон қилинди'ning rasmi

“Ноябр ойи — Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан 2024-йилнинг 1-30 ноябр кунлари барча маҳаллий йўналишлар учун (“Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездидан ташқари) чипталарнинг тариф қисмидан 20% чегирмалар белгиланди. Бу ҳақида "Ўзтемирйўлйўловчи"  Матбуот хизмати маълум қилди.

Чегирмалар 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун мазкур саналарда ҳаракатланадиган маҳаллий йўналишларга амал қилади.

Чипталарни Ўзбекистон темир йўл кассаларидан паспорт ёки ID-карта тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.



    Бошқа янгиликлар