АсосийЖамият

Бухорода аёл уч ёшли ўғлини уриб ўлдирди

У бундан аввал ҳам яна бир фарзандининг ўлимига сабаб бўлгани учун қамалгани айтилмоқда.

'Бухорода аёл уч ёшли ўғлини уриб ўлдирди'ning rasmi

"Замон" дастури мухбирининг маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини уриб ўлдирган.

Аёл асли Сурхондарё вилоятидан бўлиб, ҳозирги пайтда Бухоро шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган бўлган. 

У бундан аввал ҳам яна бир фарзандининг ўлимига сабаб бўлгани учун қамалган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан аёлга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2 - қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар