АсосийЖамият

Расмийлар шифохонада деб айтаётган аёлнинг жасади "морг"да эканлиги айтилмоқда

Марҳуманинг қариндоши расмий хабарларни рад этди.

'Расмийлар шифохонада деб айтаётган аёлнинг жасади "морг"да эканлиги айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 34 ёш атрофидаги аёл божхона текширувини кутаётган вақтида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"UZBEKISTAN AIRPORTS" ва Бош прокуратура берган расмий маълумотларда, хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги, аёл ўлмагани, у ҳозирда шифохонага ётқизилгани қайд этилган. 

 Расмийларга кўра, жорий йилнинг 7 октябр куни Тошкент вақти билан соат 17:34 да Тошкент халқаро аэропорти тиббиёт пунктига йўловчининг учиб келиш залида ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

HY-334 Дубай – Тошкент рейси билан келган 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси паспорт назоратидан ўтгач дарҳол ёрдам сўраган. Йўловчи бош оғриғи ва ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган.

Йўловчи шикоятлари ва у билан бирга учиб келган шахсларнинг сўзларини инобатга олган ҳолда аэропорт тиббиёт пункти ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, касалхонага ётқизиш учун шаҳар тез ёрдам хизматини чақиришган.

Соат 18:32 да тез ёрдам машинаси йўловчини Тошкент аэропортининг учиб келиш залидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетган.

Аёлнинг оила аъзолари ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилиб, юқоридаги гапларнинг аксини айтмоқда.

Унинг айтишича, аёл савдо-сотиқ мақсадида Дубайга борган. Аэропортда мазаси қочган ва оламдан ўтган.

Марҳуманинг қариндоши расмийлар шифохонада деб айтаётган аёлнинг жасади айни пайтда "морг"да эканлигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.