АсосийЖамият

Бухорода ўқувчиларни олиб кетаётган автобусда ЙТҲ содир этган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Автоҳалокатга ҳайдовчининг катта тезликда автобус бошқаргани сабаб бўлган.

'Бухорода ўқувчиларни олиб кетаётган автобусда ЙТҲ содир этган ҳайдовчи 9 йилга қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 март куни Бухоро вилояти Когон туманида 1991 йилда туғилган О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.

Натижада 2 нафар мактаб ўқувчиси вафот этиб, 34 нафарининг турли даражада тан жароҳати олган. 

Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судида автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақида Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. ЙТҲга ҳайдовчининг катта тезликда автобус бошқаргани сабаб бўлган.

Унга кўра, судланувчи О.Ш. ЖКнинг 266-моддасининг (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Унга шу модда билан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар