АсосийЖАМИЯТ

Таълим ва илм-фан ягона тизимга бирлаштирилади

Янги тизим ҳудудларда ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва таълим соҳасида ягона стандартларни таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.

'Таълим ва илм-фан ягона тизимга бирлаштирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ягона таълим сиёсати шакллантирилади. Янги тизим мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим ҳамда илм-фан соҳаларини ягона ёндашув асосида бошқаришни назарда тутади.

Ягона Таълим ва илм-фан вазирлигининг ташкил этилиши таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги интеграцияни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Бунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ва ўқув жараёнларини замон талабларига мослаштириш устувор вазифалардан бўлади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига кенгроқ мустақиллик бериш режалаштирилган. Давлатнинг таълим муассасалари фаолиятига аралашувини қисқартириш, эркин рақобат ва бозор талабларини кучайтириш орқали таълим хизматлари сифатини ошириш мақсад қилинган.

Янги тизим ҳудудларда ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва таълим соҳасида ягона стандартларни таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Хорватия, Словакия, Франция каби бир қатор Европа давлатларида таълим ва илм-фанни ягона стратегия асосида бошқариш амалиёти қўлланади. Бу тажриба мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожида муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

Янги бошқарув механизми таълимнинг барча босқичлари ўртасидаги узвий алоқани мустаҳкамлаш, илм-фан ва олий таълим интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, инсоннинг билим олиши ва касбий ривожланиши учун ягона ёндашувни жорий этишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар

    Таълим ва илм-фан ягона тизимга бирлаштирилади - Darakchi.uz