1 октябрь куни 13 нафар, 2 октябрь куни эса 17 нафар маҳбус дорга осилган. Уларнинг 3 нафари аёл киши экани айтилмоқда. Бу ҳақида маҳаллий ОАВга таяниб zamon.uz хабар бермоқда.
Эроннинг Қаршилик Миллий кенгаши президенти Марям Ражавийнинг айтишича, амалдаги ҳукумат бошқарувда экан, Эронда қийноқлар ва қатллар, минтақада эса уруш ва террор тугамайди.
Бутунжаҳон ўлим жазосига қарши кураш куни арафасида у халқаро ҳамжамиятни қатлларга қарши кампанияни қўллаб-қувватлашга ва Эрон билан дипломатик ҳамда савдо алоқаларини узишга чақирди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 ойи давомида Эронда 450 га яқин маҳбус қатл этилган.