АсосийСаломатлик

Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди

Тадқиқотларга кўра, гриппнинг енгил шакли билан оғриган беморлар организми тахминан етти-ўн кун ичида тикланади.

'Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди'ning rasmi

Тадқиқотларга кўра, гриппнинг енгил шакли билан оғриган беморлар организми тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклидан тўлиқ соғайиб, қувватга кириш учун эса 3 ой вақт зарур. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. 

Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, юртимизда гриппни юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.

Ушбу гуруҳга қуйидагилар киритилган:

ҳомиладор аёллар;

6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ҳамда юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;

60 ёшдан ошган шахслар;

 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;

   тиббиёт ходимлари;

 “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 20:37

    Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

    Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.