АсосийЖамият

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аввалги ўринбосар ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

'Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Шерзоджон Полвонов жамоатчиликка таништирилди. 

Шерзоджон Полвонов 1987 йилда Риштон туманида туғилган. Фарғона политехника институти ҳамда Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал хизмат кўрсатиш департаменти бош мутахассиси сифатида бошлаган. Вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона шаҳар кенгаши раиси бўлган. 2015-2017 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири, Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходими, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.

 Жорий йилнинг март ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.