Самарқандда Range Rover юқори тезликда аввал Lacetti'га, сўнг Damas'га урилди.
Самарқанд ЙҲХБ маълумотига кўра, 10 октябрь куни Зулфия маҳалласи яқинида Range Rover ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, аввал Lacetti'га, сўнг Damas'га урилган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.