АҚШнинг Флорида штатининг 51 та шаҳрида "Милтон" тўфони кириб келаётгани муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ватандошларимиздан эҳтиёт чораларини кўришини сўрамоқда.
Агар сизларга шошилинч ёрдам керак бўлса, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +1-202-251-8298; +1-202-300-9526.