Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 19.00 да Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашишади.
iticket.uz сайти маълумотига кўра, Ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли сотувга чиқарилган барча чипталар тугаган. Бу ҳақда пойтахи ИИББ хабар қилди.
Ўйинни юқори даражада ўтказиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилган.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан футбол майдонига ўйин бошланишидан вақтлироқ ташриф буюришингизни, шахсий транспортингизда эмас, балки жамоат транспортида келишингизни, чипталарсиз футбол майдонига келмаслигингизни (чипталарсиз майдонга киритилмайди) сўраб қоламиз. Футбол ишқибозларига қулайлик яратиш ва тирбандликларга йўл қўймаслик мақсадида қўшимча жамоат транспортлари ажратилганлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, футбол ишқибозлари майдонда жамоат тартибига ва ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишларини, мухлислик маданиятига амал қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.