Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Наманганда текширув ўтказди. Бу ҳақда Инспекция ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Инспекциянинг Наманган вилояти инспекторлари томонидан Янгиқўрғон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида давлат назорати ўтказилган.
Текширув даврида 86 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан 78 донасини метрологик текширувдан ўтказиш муддатлари ўтганлиги аниқланган.
Бу билан, Ўзбекистон Республикаси "Метрология тўғрисида"ги Қонуннинг 16-20-моддаси талаби бузилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий чора кўрилди, 78 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди, дейилади хабарда.