Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Учтепа тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг “Стройгород” қурилиш моллари бозоридан Самарбону кўчасигача бўлган қисмида 10 кв ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш учун йўлнинг қатнов қисмида ковлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, 12 октябрь куни соат 22:00 дан 13 октябрь куни соат 09:00 га қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.