АсосийЖамият

Наманганда сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлалтирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Наманганда сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди'ning rasmi

"Ўзэнергоинспекция" Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Косонсой туманида жойлашган "К.И.С.Т." МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонаси манфаатига 1 млрд 265 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар