Бу ҳақда жорий йилнинг 10 октябрь куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида келтирилган.
Унга кўра, бошқа транспорт воситалари алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно.
Шунингдек, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланишга рухсат этилади.
Шунингдек, бунда транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ва унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.