АсосийЖамият

Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бўйича инспектор-психологлари ваколатлари мустаҳкамланмоқда

Бу борадаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

'Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бўйича инспектор-психологлари ваколатлари мустаҳкамланмоқда'ning rasmi

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга доир ваколатларини Миллий гвардия органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда, Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги, шу жумладан, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик, шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатларини мустаҳкамловчи ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Миллий гвардия органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтиришга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

    'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

    21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.