АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

Республикада ҳарорат 8 даражагача пасаяди.

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади.  Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё  вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°, шимолда 8-13° бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол  3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг  тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув  тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади,  баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° бўлади.

    Бошқа янгиликлар