АсосийСаломатлик

25 йил ичида бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилинди

ЖССТга кўра, эмланиш орқали антибиотиклар қўлланилишини 22 фоизга камайтириш мумкин

'25 йил ичида бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилинди'ning rasmi

ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 24 патогенга қарши эмланиш орқали дунё бўйича қўлланиладиган зарур антибиотиклар миқдорини 22 фоизга ёки суткасига 2,5 миллиард дозага камайтириши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда. 

Қайд этилишича, дориларга чидамли инфекциялар йилига 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Келгуси 25 йил ичида худди шундай бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилиняпти.

 Вакциналар бу рақамларни қисқартириш, ўз навбатида, антибиотиклар қўлланилишини камайтириш ва инфекциялар тарқалишини секинлаштириш имконини беради.  

Бундан ташқари, дори-дармонларга чидамли патогенларни даволаш учун шифохона харажатлари йилига 730 миллиард долларга баҳоланади. Агар вакциналар барча қайд этилган касалликларга қарши қўлланилса, сарф этилаётган 30 фоиздан кўпроқ маблағ тежаб қолинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 20:37

    Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

    Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.