АсосийЖамият

Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ҳарорат 10-13 даража атрофида бўлади.

'Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади.  Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-16°, шимолда 8-13° бўлади.

Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол  5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг  тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув  тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7°илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар