АсосийСиёсат

Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юборди

Ҳайдовчи пиёдани пахта даласига ташлаб кетган.

'Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юборди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, жароҳат олган фуқарога ёрдам бермасдан қочиб кетди. Бу ҳақда Renessans телеканалининг Ovoz дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, марҳум туманнинг Қорақуччи маҳалласида яшаган. У кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва уни машина уриб кетган.

ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Labo ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 08:13

    Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади

    Одилбек Қосималиев сал аввал лавозимдан олинган Оқилбек Жапаров ўрнига тасдиқланган.

    '“2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2024 13:48

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

    Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2024 15:42

    Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбат чоғида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.

    'Ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 15:54

    'Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 10:13

    Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ойбек Шахавдинов жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг Словениядаги элчиси этиб тайинланган эди.

    'Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 18:32

    Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.