АсосийДунё

Глобал очлик рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон нечанчи ўринда?

'Глобал очлик рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Global Hunger Index 2024 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексини эълон қилди. Ўзбекистон рейтингда 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллади. 

Жорий йилги рейтингда 127 та давлатиштирок этган. Рейтингда якуний балл қанчалик паст бўлса, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган фуқаролар сони шунчалик кам бўлади. Тадқиқот тўртта мезон: 5 ёшгача бўлган болаларнинг озиб кетиш ҳолатлари, бўйи ўсишдан тўхташи, ўлими ва аҳолининг тўйиб овқатланмаслиги инобатга олинади.

Рейтингда 5 баллдан кам тўплаган 22 та давлат етакчилик қилди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Тадқиқот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6,5 фоизи тўйиб овқатланмаслик туфайли бўй ўсишидан орқада қолмоқда, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 2,4 фоизи озғин, 1,3 фоизи эса беш ёшга тўлгунча вафот этмоқда.

Марказий Осиёнинг қолган республикалари қуйидаги ўринларни эгаллади:

  • Қозоғистон –  5,3 балл 25-ўрин;
  • Қирғизистон – 6,8 балл 36-ўрин;
  • Туркманистон – 9,5 балл 50-ўрин;
  • Тожикистон – 13,7 балл 65-ўрин.

Ушбу мамлакатларнинг деярли барчаси очарчилик даражаси “паст” бўлганлар қаторида, фақат Тожикистон “ўртача” тоифада.

Очлик муаммоси бўлмаган топ-10 мамлакат қаторига Беларусь, Босния ва Герсеговина, Чили, Хитой, Коста-Рика, Хорватия, Эстония, Грузия, Венгрия, Қувайт киради. Очарчилик юқори давлатларга Жанубий Судан, Бурунди, Сомали, Яман, Чад киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар