Сентябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси томонидан сезилган инфляция даражаси 13,4 фоизни ташкил этди. Августдаги кўрсаткич 13,6 фоиз бўлган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ўтказилган сўров натижасига кўра, ўтган ойда сезилган инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳрида қайд этилган — 15,4 фоиз. Шу билан бирга, Андижон (14,6 фоиз), Сурхондарё (14,5 фоиз), Бухоро (13,9 фоиз) вилоятларида ҳам инфляция бошқа ҳудудлардагига қараганда юқорироқ сезилган.
Энг паст сезилган инфляция даражаси Фарғона вилоятида бўлган —12,1 фоиз. Ўз навбатида Навоий (12,3), Жиззах (12,5 фоиз), Хоразм (12,6 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳам инфляция нисбатан паст сезилган.
Даромади 2–5 миллион сўм оралиғида бўлган аҳоли инфляцияни 12,7 фоиздан 13,7 фоизгача сезган. Даромади 5–15 миллион сўмгача етадиганлар эса инфляцияни 13,7 фоиздан 15,4 фоизгача сезаётганини қайд этган.
томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товарлар ва хизматлар ҳам маълум қилинган. Хусусан, бензин ва ёқилғи нархлари кескин ошаётганини ҳис қилаётганлар улуши 34 фоиздан 39 фоизга етган. Дорилар нархи ошганини қайд этганлар 25 фоиздан 29 фоизгача, ижара ҳақи ўсганини ҳис қилганлар 14 фоиздан 18 фоизга етган.
Сентябрда нархи юқори ўсган маҳсулотлар қаторида гўшт ва сутни кўрсатганлар улушда биринчи ўринда бўлса-да, кўрсаткич 57 фоиздан 56 фоизга камайган.