Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан шолидан бўшаган ер майдонларини ёқиб юбориш ҳолатлари юзасидан доимий назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўз навбатида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича қонунга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар олиб борилган назорат тадбирлари натижасида Сирдарё тумани Шоликор SIU ҳудудида шолидан бўшаган ерларни ёқиб юборган 23 та фермер хўжалигига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Уларга 25 млн 875 минг сўм жарима тайинланди.
Ҳуқуқбузарларга табиатга етказилган зарар (19 миллион 190 минг сўм) ва жарима — жами 45 миллион 65 минг сўм товон тўлаш белгиланди.
Бугунги кунда Экология вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан хазон, шох-шаббалар, ўсимлик қолдиқлари ва бошқаларни ёқишга қарши доимий рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу борада қатъий жавобгарлик белгиланган ва ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.






