Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида Миран International меҳмонхонасидаги қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга 16-октябрь куни соат 17:17 да хабар тушган. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан.
Ҳозирда этилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.