АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди

Бугунги кунда 4 минг 700 та кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

'Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Автомобиль йўллари – иқтисодиётнинг “қон томири”. Шу боис мамлакатимизда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, иш кўлами ва сифати ошириб борилмоқда. Хусусан, илгари, 2009-2016 йилларда 9 триллион сўм эвазига минг километрдан кўпроқ йўл қурилган ва 20 минг километр таъмирланган бўлса, сўнгги саккиз йилда бу кўрсаткичлар 6 баробаргача ўсган. Яъни, соҳага 58 триллион сўм ажратилиб, 2 минг километр йўл барпо этилган, 100 минг километри таъмирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, йўл хўжалиги тизими янада такомиллаштирилди. Хусусан, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация учун масъуллар аниқ белгилаб қўйилди, буюртмачи ва пудратчи функциялари бир-биридан ажратилди.

Йўлларни илмга асосланиб, замонавий ёндашувлар асосида қуришга эътибор кучайди. Масалан, лойиҳа ҳужжатларининг намунавий андозаларидан воз кечилиб, ҳар бир ҳудуднинг геологик ва экологик хусусиятидан келиб чиқиш усулига ўтилди. 1 минг 700 та махсус техника харид қилиниб, йўл хўжалиги корхоналарининг таъминот даражаси оширилди. Янги турдаги асфальт-бетон, цемент-бетон қопламалар жорий этилди.

Натижада сифат ҳам ўзгараяпти. Янги қурилган йўлларнинг эксплуатация муддати 15-20 йил бўлади. Уларнинг ҳолати 42 турдаги кўрсаткич бўйича текшириб борилади. Жаҳон банкининг грант маблағлари ҳисобидан олиб келинган техникалар йўлнинг физик хоссаларини баҳолаш ҳамда ер остидан ўтган коммуникация тармоқлари ҳолатини қопламани бузмаган ҳолда текшириш имконини беради.

Кўчалардаги ободлик “Яшил макон” дастурининг, умуман, маданиятимизнинг бир қисми. Ҳар мавсум уларнинг икки четида кўчатлар экилмоқда. Шунингдек, дарахтларни парваришлаш учун йўллар бўйидаги ер майдонларини ижарага бериш жорий этилди.

Тақдимотда соҳадаги лойиҳалар ва режалар ҳақида ахборот берилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таҳлилига кўра, сифатли йўллар Ўзбекистон иқтисодиётининг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради. Бугунги кунда халқаро молия ташкилотлари билан 729 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, яқин кунларда “Қўнғирот-Бейнау” йўналишидаги 240 километр йўл фойдаланишга топширилади. Шунингдек, Гулистон – Андижон, Душанбе – Термиз, Бухоро – Туркманбоши, Урганч – Ҳазорасп йўлларининг муайян қисмлари қайта қурилади.

Соҳага хусусий сектор вакиллари ҳам кенг жалб қилинмоқда. Ҳудудлардаги жами 260 километр йўлларнинг эксплуатацияси аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилди. Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида 841 километр йўл қурилишида илк бор тўлиқ маҳаллий пудратчилар қатнашишига келишилди.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги муҳим вазифаларни кўрсатиб ўтди.

– Ўзбекистоннинг географик жойлашувини эътиборга олсак, ташқи савдода халқаро йўлларнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон оралиғидаги пулли йўл лойиҳаларини жадаллаштириш, уларни қатнов даражаси юқори бўлган участкаларда қуриш зарурлиги қайд этилди. Бундай ҳолларда муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгиланади.

Бугунги кунда 4 минг 700 та кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Ҳудудларда йўл бўйи инфратузилмаси ривожлантирилиб, савдо ва хизматлар ташкил қилинмоқда. Тақдимотда айтилганидек, бунга қўшимча қарийб 4 минг километрлик халқаро автомагистралларда 70 та сервис мажмуаси барпо этилади.

Йўл ва сув тармоқлари каби инфратузилмавий лойиҳаларда халқаро молия институтлари билан яқиндан ишлаш, хорижий консультантларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.