Шаҳар ҳокимлигининг қарорига кўра, пулли тўхташ жойлари қуйидаги 5 та тариф зонасига (1 соат учун) бўлинади:
1⃣ - тариф зонаси — 12 минг сўм;
2⃣ - тариф зонаси — 10 минг сўм;
3⃣ - тариф зонаси — 8 минг сўм;
4⃣ - тариф зонаси — 6 минг сўм;
5⃣ - тариф зонаси — 5 минг сўм;
Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев шарҳига кўра, қуйидаги тоифадаги транспорт воситаларидан тўхташ жойидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди:
фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар ходимлари томонидан фойдаланиладиган жигарранг, қизил ёки кўк-қизил милтилловчи чироқ ва махсус
овозли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситалари;
олд ва орқа ойналарида “7.17” йўл белгиси тасвири туширилган И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари (жумладан, ногиронлар учун
мўлжалланган махсус транспорт воситалари);
II Жаҳон уруши қатнашчисининг транспорт воситаси;
давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари.
Бундан ташқари, паркингда, шу жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт, маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан беш фоиз жой (лекин 1 донадан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга шахслар учун ажратилади.