Шимолий Кореянинг маълум қилишича, мамлакатда 1,4 миллион киши жануб билан кескинлик туфайли армия сафига қўшилиш учун ариза топширган. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари Сеулни провокацион дрон ҳужумида айблади, бу эса “таранг вазиятни уруш ёқасига олиб келди”.
Хабарларга кўра, армияга қўшилиш учун петицияга имзо чеккан йигитлар “душманни инқилоб қуроллари билан йўқ қилиш учун муқаддас уруш”да қатнашишга бел боғлаган.
“Агар уруш бошланса, Корея Республикаси дунё харитасидан ўчирилади. У урушни хоҳлаётгани учун биз унинг мавжудлигига чек қўйишга тайёрмиз”, — дея иқтибослар келтирилган фуқаролардан.