АсосийЖамият

Юк машинаси ҳайдовчиси саксовулни йўлга тўкиб, қочишга уринди

Экология бошқармаси томонидан саксовулнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга қаратилган назорат рейдлари натижалари эълон қилинди.

'Юк машинаси ҳайдовчиси саксовулни йўлга тўкиб, қочишга уринди'ning rasmi

Бухоро вилоятида саксовул ўсимликлари ноқонуний кесиь кетиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар қилди. 

Хусусан, вилоятнинг чўл ҳудудларида сентябрь-октябрь ойлари давомида ўтказилган рейдлар давомида жами 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.

"Таъкидлаш жоизки, Экология вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида саксовулларнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари доимий тарзда ўтказилмоқда. Бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар