АсосийДунё

Россияга Қозоғистон донини олиб кириш расман тақиқланди

Яна бир давлатдан тарвуз, помидор, қалампир ва экиш учун кунгабоқар уруғларини олиб киришга ҳам тақиқ киритилмоқда.

'Россияга Қозоғистон донини олиб кириш расман тақиқланди'ning rasmi

Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) Қозоғистондан буғдой, ясмиқ, зиғир уруғи ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мамлакатга олиб киришга вақтинчалик тақиқ қўйди. Бу ҳақдаги тегишили қарор Россельхознадзор сайтида эълон қилинди.

“Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмат 2024 йил 17 октябрдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан Россия Федерацияси ҳудудига юмшоқ ва қаттиқ буғдой, ясмиқ, зиғир уруғи олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий этади. Фақат Қозоғистон томонидан фитосанитария сертификатлари тўғридан тўғри якуний манзил давлатга тақдим этилиши шарти билан транзит дон олиб кириш ва темирйўл вагонларидан тўғридан тўғри кемалар омборларига юк кўчириш ҳолатлари бундан мустасно", дейилади Россельхознадзор қарорида.

Шунингдек, учинчи мамлакатлардан янги тарвуз, помидор, қалампир ва экиш учун кунгабоқар уруғларини олиб киришга ҳам тақиқ киритилмоқда.

Ҳужжатга кўра, бу қарор бугун, 17 октябрдан кучга киради ва амал қилиш муддати чекланмаган.

Маълумот учун, 23 сентябрдан бошлаб Россия Қозоғистон дони ва бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали транзит қилишга бир томонлама чекловлар киритган эди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, 8 октябрь куни Россельхознадзор билан Қозоғистон карантин назоратидаги маҳсулотларини қайтариш бўйича музокаралар ўтказилган, 9 октябрь куни эса Евроосиё иқтисодий комиссияси платформасида Россельхознадзор ва Россия давлат идоралари вакиллари, Қозоғистон давлат органлари ва бизнеси иштирокида биринчи маслаҳатлашув босқичи бўлиб ўтган.

Кеча, 16 октябрь куни Қозоғистон парламенти депутати Айдарбек Хожаназаров Бош вазир Олжас Бектеновдан Россия билан музокараларни бошлашни ва Қозоғистон маҳсулотларини транзит қилишга қўйилган асоссиз фитосанитария чекловларини бекор қилишни сўраган. Шунингдек, у Россия маҳсулотларини Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиш тарифларини қайта кўриб чиқиш ва Россельхознадзор устидан ушбу ташкилот туфайли маҳаллий экспортчилар зарар кўраётгани учун судга даъво киритиш кераклигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар

    'Туркия аэропортида аёл боласини дунёга келтириб, ҳожатхонага ташлаб кетди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2024 17:41

    Туркия аэропортида аёл боласини дунёга келтириб, ҳожатхонага ташлаб кетди

    Янги туғилган чақалоқни 12 дақиқадан сўнг фаррош аёл топиб олган.

    'Миллиондан зиёд шимолий кореяликлар Сеулга қарши армия сафига қўшилишга қарор қилди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2024 15:13

    'Британия Россияга зарба бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 17.10.2024 13:23

    Британия Россияга зарба бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда

    Унга кўра, Украина Россиянинг ҳаво базаларига ҳужум қилиши мумкин.

    'Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 16.10.2024 17:38

    'Туркияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё 16.10.2024 15:07

    Туркияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди

    Хавфсизлик чоралари сифатида мактаблар бир кунга ёпилган.

    'Зеленский Украина қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 16.10.2024 13:25

    Зеленский Украина қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи

    Бунинг учун Ғарб сармоясидан фойдаланиш режалаштирилган.