АсосийСиёсат

Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Дилшод Ахмедов “Ўзметкомбинат”га раҳбар бўлди.

'Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Дилшод Турсункулович Ахмедов "Ўзбекистон металлургия комбинати" бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди. 

"Ўзметкомбинат"нинг собиқ раҳбари, корхонани 2021 йилдан буён бошқариб келган Рашид Пирматов нафақага чиққани муносабати билан ўз лавозимини тарк этди.

Яқин орада Ахмедовнинг тайинланишини "Ўзметкомбинат" кузатув кенгаши ва акциядорлари томонидан ҳам тасдиқланиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Дилшод Аҳмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси ҳисобланади. У, шунингдек, Москва "Сколково" бошқарув мактабида ўқиган.

2021 йил январидан "Ўзметкомбинат" аксиядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида иш бошлаган.

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2024 19:50

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 19:10

    Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди

    Бугунги кунда 4 минг 700 та кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

    'Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 11:45

    Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради

    Бу бўйича 6,2 млн долларга тенг бўлган 4 йиллик грант лойиҳа битими имзоланди.

    'Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 08:36

    Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди

    Аввалги Элчи сал аввал лавозимидан озод этилган эди.

    'Навоийда алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи қиймати 100 млн долларлик завод қурилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 22:16

    'Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 19:49

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди

    Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, ушбу янги завод қурилишини бошлаб берди.