Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг хабар беришича, туманга қарашли “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тарзда таъмирланмоқда.
Шу муносабат билан 18 октябр соат 14:00дан бошлаб, 20 декабрга қадар ушбу кўчанинг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилган.