АсосийЖамият

Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди

Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

'Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди'ning rasmi

Наманган шаҳрида 22 сентябрь куни ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Бу кун" кўрсатувида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 12:30 да шаҳардаги "Диёр" кўчасида содир бўлган. "ГАЗ-53" русумли юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган велосипедчини пайқамай қолган.

Бола велосипедда кескин чапга қайрилган вақтда юк машинаси бошқарувчиси уни пайқамай, уриб кетган. Бунинг оқибатида бола бош мия ёпиқ шикастланиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган, у шу ерда вафот этган.

"Ёш бола йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётганини кўрдим. Аммо у бирдан катта йўлга чиқиб келишини ўйламагандим. Тормоз беришга улгурмадим. Барчадан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраб қолардим", — дейди ҳайдовчи.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг darakchi.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан 40 ёшли ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда дунёдаги энг кичик динозавр тухумлари топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    Хитойда дунёдаги энг кичик динозавр тухумлари топилди

    Олимлар топилма кеч бўр даврига тегишли эканини аниқлашди.

    '“Умра” лицензиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:48

    “Умра” лицензиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

    Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди.

    'Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:40

    Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди

    Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Долларнинг расмий курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:01

    Долларнинг расмий курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Бойсундаги кон портлатилгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    'Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди

    Шу кунга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.