АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 22 бош қўйни уриб юборган Spark ёниб кетди

Қўйларнинг барчаси нобуд бўлган.

'Тошкент вилоятида 22 бош қўйни уриб юборган Spark ёниб кетди'ning rasmi

19 октябрь куни соат тахминан 05:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган D 017 "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 17-километрида ЙТҲ юз берган.

Маълум қилинишича, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Ш. “Spark” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида қатнов қисмида бўлган 22 бош қўйни уриб юборган.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб, тушганидан сўнг, автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан.

"Ҳодиса оқибатида ҳайдовчини соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган ва 22 бош қўй нобуд бўлган", дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар