АсосийЖамият

Германияда муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Германиядаги юртдошларимиз Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида овоз беришмоқда.

'Германияда муддатидан олдин овоз бериш бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон парламенти сайловига тайёргарлик доирасида юртимизнинг Германиядаги элчихонаси ҳузуридаги 11-сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни хориждаги ватандошлар учун алоҳида аҳамият касб этади. Германиядаги сайлов участкаларида овоз бериш орқали юртимиз фуқаролари нафақат ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишади, балки Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга фаол иштирок этиш орқали мамлакатнинг тараққиётига ҳисса қўшадилар.

Мамлакатимиз элчихонасидаги сайлов участкаси ватандошларимизга сайловда қатнашишларини янада осонлаштириш мақсадида сайёр овоз бериш нуқталарини ҳам ташкил этган. 19 октябрь куни (маҳаллий вақт билан 10.00 дан-13.00 гача) Гамбург шаҳрида, 23 октябрь куни (маҳаллий вақт билан 15.00 дан-18.00 гача) эса Ҳалле шаҳрида ватандошларимиз учун сайлов пунктлари ишлайди.

Германиядаги ватандошлар учун мамлакат элчихонасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида барча сиёсий партияларнинг дастурлари ва бошқа маълумотлар мунтазам эълон қилиб борилмоқда. Бу фуқароларимизга ўз танловларини асосли ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда амалга ошириш имконини беради.

Хориждаги фуқароларнинг овози мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ривожланишига муҳим таъсир кўрсатади ва миллий тараққиёт йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Сайловлар миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар