Мажбурий ижро бюросининг Юқори Чирчиқ туман бўлими иш юритувига қарздор У.М.дан ундирувчи Ш.Ж фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари вақтида тўланмаганлиги эвазига унинг қарздорлиги жами 33 млн 167 минг сўмни ташкил этиши аниқланган. Ходимлар унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган.
Қарздорнинг тушунтириши бўйича у сериалларда актёр сифатида рол ўйнаб туриши, лекин муайян ишлаш жойи мавжуд эмаслиги, шу сабаб юқоридаги суммани тўлаб бериш имконияти йўқлигини важ қилган. Актёрлиги иш бермагач, маданият саройларидан бирига 0,5 ставкага қоровул бўлиб ишга киргани ҳақида маълумотнома тақдим этган, аммо бу ҳам иш бермаган.
Қарздорга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси билан ЖИБ Юқори Чирчиқ туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.