АсосийЖамият

Ўзбекистонда Синхротрон илмий лабораториялари ташкил этилади

Лабораториялар Италия тажрибаси ва технологияси асосида ташкил этилади.

'Ўзбекистонда Синхротрон илмий лабораториялари ташкил этилади'ning rasmi

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигидаги делегация Италия Республикасининг Триесте шаҳри жойлашган "Elettra –Sincrotrone Trieste S.C.p.A." ташкилоти фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида ташкилот Президенти ва бош ижрочи директори Алфонсо Франчиози билан Ўзбекистонда илмий тадқиқотларда фойдаланиш учун Синхротрон лабораторияларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Синхротрон — бу зарядланган зарралар, масалан, электронлар ёки протонларни юқори тезлик ва энергияга эришиш учун махсус траектория бўйлаб тезлатишга мўлжалланган юқори технологияли қурилма. Синхротронларда зарралар магнитлар ёрдамида сақлаб туриладиган айланма траектория бўйлаб ҳаракатланади ва ҳар бир айланишда улар радиочастотали майдонлар ёрдамида тезлатилади. Синхротрон лабораториялари дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда мавжуд бўлиб, улар турли хил илмий тадқиқотлар учун фойдаланилади.

Музокаралар натижасида юртимизда синхротрон илмий лабораторияларини ташкил этиш ҳамда махсус лаборатория қурилмаларини Ўзбекистонга тақдим этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу лабораторияда фаолият олиб борувчи мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ушбу лабораторияларда илмий тадқиқотлар амалга ошириш учун халқаро молия институтларидан грантлар жалб этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шахматчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокни эрта якунлашди'ning rasmi

    Жамият 31.12.2024 10:38

    Шахматчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокни эрта якунлашди

    Афсуски, блиц гроссмейстерларимиз учун омадсиз келди.

    '2024 йилнинг сўнгги кунида об ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият 31.12.2024 08:08

    2024 йилнинг сўнгги кунида об ҳаво қандай бўлади?

    Ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    'Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:56

    Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади

    Тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:08

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 20:51

    Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади

    Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    '1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 18:28

    1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

    “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган барча нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.