АсосийЖамият

Андижонда юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводи қурилади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

'Андижонда юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводи қурилади'ning rasmi

Хитойнинг “Faw Trucks” компанияси Андижон вилоятида юк автомобиллари ишлаб чиқаради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Компания раҳбарияти вакилларидан иборат делегация вилоятга ташрифи доирасида вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Лойиҳанинг умумий қиймати $100 млнни ташкил этиб, унинг доирасида йилига 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш режалаштирилмоқда.

Томонлар мулоқот давомида янги завод қурилиши ишларини жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлашга келишиб олишди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Андижондаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Уларга "NAWAS" бренди остида ҳаво тозалаш ускуналари, кондиционерлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

    Бошқа янгиликлар