АсосийЖАМИЯТ

Кўкдала тумани ҳокимига болта билан ҳужум қилинди

Маълумот учун, Хуррам Абдуразиқович Жўраев 2022 йил 19 апрелдан буён Кўкдала тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

'Кўкдала тумани ҳокимига болта билан ҳужум қилинди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевга тадбиркор болта билан ҳужум қилгани айтилмоқда. Ҳодиса дўконни бузиш билан боғлиқ низо ортидан содир бўлган. 

Маълум қилинишича, воқеа 14 октябрь куни пахта қабул қилиш масканида юз берган. Тадбиркор ҳокимнинг келишини кутиб турган ва у келганидан сўнг ортидан болта билан зарба берган.

Манбага кўра, ҳоким ва тадбиркор ўртасидаги низога тадбиркор фаолият юритаётган дўконни бузиш масаласи сабаб бўлган. Ҳокимлик дўконни буздириш бўйича судга даъво киритган. Биринчи суд жараёнида тадбиркор фойдасига қарор чиқарилган. Кейинчалик иш бошқа туман судига ўтказилиб, ҳокимликнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Шундан сўнг ҳокимлик тадбиркорга дўконни бузиш учун бир ҳафта муҳлат берган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда Хуррам Жўраев шифохонада бўлиб, унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳодиса содир бўлганини тасдиқлаган. Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолат ўрганилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов эса воқеанинг аниқ тафсилотларидан хабардор эмаслигини билдирган. Kun.uz Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий сўров юборган.

Маълумот учун, Хуррам Абдуразиқович Жўраев 2022 йил 19 апрелдан буён Кўкдала тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар