АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Туркиядаги "Байкар" компанияси фаолияти билан танишди

У Туркиянинг технологик ривожланиш борасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

'Саида Мирзиёева Туркиядаги "Байкар" компанияси фаолияти билан танишди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркиянинг "Байкар" компанияси мажмуасида бўлиб, юқори технологиялар, хусусан, мудофаа саноати соҳасидаги илғор лойиҳалар билан танишди.

Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар турибди.

Унинг таъкидлашича, Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга.

Шунингдек, икки мамлакат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва технологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар