АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Истанбулдаги университет ва мактаб фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева бундай илғор тажрибалар таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очишини қайд этган.

'Саида Мирзиёева Истанбулдаги университет ва мактаб фаолияти билан танишди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ибн Халдун университети ва "Енидоғу" мактабига ташриф буюрди. У таълим муассасалари фаолияти билан танишиб, таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, ташрифда Саида Мирзиёевага Нажмиддин Билол Эрдоған ҳамроҳлик қилган.

Саида Мирзиёева ташриф давомида мазкур таълим муассасаларидаги ўқитиш усуллари ва ёндашувлари унда катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаган.

"Бу ерда таълим сифатига, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган", деб ёзди у ўзининг Telegram саҳифасида.

Таъкидланишича, учрашувлар давомида таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш, мактаб ўқувчилари, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари бўйича келишувларга эришилган.

Саида Мирзиёева бундай илғор тажрибалар таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очишини қайд этган.

    Бошқа янгиликлар